«Тикув буюмлар технологияси» фанидан «Аёллар миллий кўйлакларини тикиш технологияси» мавзусини ўтишда «Чархпалак» методи, «Аёллар миллий кўйлакларида қўлланиладиган чок турлари» мавзусини ўтишда «Бумеранг» методи ва «Аёллар миллий кўйлагини бичиш ва тикиш» мавзусини ўтишда «Энг яхши тикувчи» ишбоп ўйинларининг қўлланилиш методикаси акс эттирилган.