Информатика фани ҳам бошқа фанлар қаторида оламни билиш учун хизмат қилади. Оламдаги ҳар бир жонли ва жонсиз мавжудод маконда ва вақтда ўзгариб турадиган модда ва қувват кўринишида намоён бўлади. Модда ва қувват дунёнинг икки мухим мазмуни, унинг икки мухим таркибий қисмидир. Лекин борликни мавжуд бўлиши ва уни билишнинг яна бир мухим ва зарур мазмуни бор, бу ҳам бўлса ахборотдир.