Ҳар қандай давлатнинг келажаги ундаги ёш авлоднинг тарбияси, таълим олиши, салоҳияти, соғлиғи билан боғлиқдир. Шу туфайли Ўзбекистонда ҳам ёш баркамол авлодни тарбия қилишга катта эътибор берилмоқда. Ёшларни соғлом, баркамол бўлиб тарбия олишлари, ўсиб-улғайишларига шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан бир қанча қарорлар, Олий Мажлис томонидан қонунлар қабул қилинди.