Соғлом авлод - соғлом юрт демакдир. Соғлом авлодни тарбиялаш вазифаси эса биринчи навбатда мактабгача тарбия муассасалари зиммасидадир.Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний ривожлантириш муаммоларини ҳал этишнинг янги йўлларини излаш, биринчидан, кўрсатилган зиддиятларни ҳал этиш зарурати билан, иккинчидан, ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний тайёргарлиги ҳамда психик ривожи жараёнини такомиллаштириш қонуниятларини, методологик ва усулий шароитларини ўрганиш зарурати билан боғлиқ.
Илк гўдакликнинг жиддий хусусияти боланинг саломатлиги, жисмоний ва асабий-психик ривожланиш ҳолатининг ўзаро алоқаси ва бир-бирига боғлиқлигидир. Соғлом, жисмонан бақувват бола касалликларга камроқ чалиниш билан бирга психик жиҳатдан ҳам яхшироқ ривожланади