Алишер Навоий лирик асарларида, асосан, ғазалларида детерминизм – сабабият ходисасининг воқеланишини кузатиш асосида мумтоз бадиий матнларни янги замон поетикаси нуқтаи назаридан, шунингдек, фалсафий категорияларнинг суз сан`атида намоён булиш ходисасини урганиш ва бахолаш тажрибасини давом эттириш.Халқимизнинг буюк мутафаккир суз устаси, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой ва улмас адабий мероси неча асрлардан бери мухлисларнинг севимли ма`навий мулкига айланиб қолган. Мумтоз адабиётимизнинг тараққиётига улкан хисса қушган, асарлари жахон маданияти хазинасидан муносиб урин егаллаган шоир ва мутафаккирнинг ижод сирлари, махорат қирралари, умрбоқийлиги омиллари адабиёт мухибларида хамиша катта қизиқиш уйғотиб келган ва қатор тадқиқотларга манба булган. Истиқлол шароитида узбек халқи учун узлигини англаш, миллий қадриятларни тиклаш қанчалик мухим ахамиятга ега булса, бадиий тафаккур тараққиётида узига хос урин тутган, бой ижодий мероси билан елимизни оламга танитган буюк сиймоларни урганиш хам шу қадар долзарб умуместетик ахамият касб етмоқда. Чунки “мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан куп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебахо ма`навий ва маданий меросни тиклаш давлат
сиёсати даражасига кутарилган нихоятда мухим вазифа булиб қолди