Умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия дарсларида янги педагогик технологияларни қўллаш

Умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия дарсларида янги педагогик технологияларни қўллаш
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2011
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-15 04:23:31
Умумий ўрта таълим муассасалари жисмоний тарбия дарсларини янги педагогик технологиялар орқали ташкил этиш жараёнида ўқувчиларнинг билим олиш ва амалий фаолиятларини фаоллаштиришга йўналтирилган фаол таълим методларини ўрганиш, уларнинг ўқув жараёнидаги ўрнини аниқлаш, футбол дарсларини ташкил этиш методикаси ҳамда уни амалда қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш.Яна бир долзарб вазифа- ўсиб келаётган авлодга, унинг маьнавий ва жисмоний тарбиясига ниҳоятда катта жавобгарлик ҳисси билан ёндашиш масаласидир. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан олиб борилаётган мақсадли сиёсати туфайли, соҳалар орасида спортга берилаётган эътибор жуда катта аҳамият касб этмоқда. Буни исботи сифатида ҳукуматимизнинг «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тўғрисида»ги (1997 йил 17 май) қарори, «Соғлом авлод учун» дастури, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг тўзилиши (2002 йил 24 октябр 3154-сонли), «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (1996 й.), Президентнинг “Болалар спорти обектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги (2010йил 6 май) қарорлари спортни ривожлантиришга улкан йўллар очмоқда. 2000 йил “Соғлом авлод йили”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги 374-сонли қарорининг қабул қилиниши, 2010 йил эса ”Баркамол авлод йили” деб эълон қилиниши ва бошқа бир қатор хукумат қарорлари спорт ҳаракатини ривожлантиришга ниҳоятдакатта ҳисса қўшмоқда. Бундай қарор ва фармонларнинг қабул қилинишидан асосий мақсад, ҳар томонлама, жисмонан, рухан ва маънан етук, баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда республиканинг энг чекка ҳудудлари қишлоқлар, маҳаллалардаги болаларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари, бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш билан биргаликда, соғлом турмуш тарзини яратилиши мақсадларимизга эришишимиз учун асос бўлади.

Дабавлено : 2021-04-15 04:23:31

Этот категорий

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Бухгалтерский учет и аудит

Қарақалпақ тилинде теңлес еки компонентли фразеологизмлер oқыў - методикалық қолланба

Ижтимоий-маданий фаолиятда сценарийчилик

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш