Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодий, сиёсий ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги муаммоларни ҳал қилиш йўлида дадил қадам қўйилмоқда. Бунда барча соҳалар каби геодезия, картография, кадастр соҳаларига ҳам катта эътибор қаратилди. технологияларни ҳаётга тадбиқ қилишга катта аҳамият берилмоқда.
Сўнги вақтларда геодезия билан бир қаторда кадастр тузишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Чунончи соҳани ривожлантириш мақсадида кадрлар тайёрлаш ривожланган Швеция, Россия, Германия мамлакатларнинг кадастр тузиш борасидаги тажрибаларини ўрганиш ва янги, замонавий технологияларни яратиш устида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Ер ва бошқа турдаги кўчмас мулкларни рўйхатга олиш, улар ҳақида аниқ маълумотларни тўплаш, ўларни бир жойда маълумотлар банкини (МБ) йиғиб, керак бўлганда улардан самарали фойдаланиш ер, кўчмас мулк эгаси бўлиши давлатнинг, жисмоний шахснинг ерга, кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилиш солиқ тизимини мукаммаллаштириш, кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, уларни ким очди бозорида сотиш ва сотиб олиш каби жуда кўп масалаларни ечиш мақсадида Давлат Геодезия картография бош бошқармаси тизимида ер кадастри тузилди.