Қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда ўғитларни ноўрин қўллаш ва суғоришни нотўғри амалга ошириш оқибатида кўп миқдордаги нитратлар сизот сувларига қўшилади, тупроққа бирикади ва ҳавога бехуда учиб кетади, қайсики экологияни бузади. . Қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда ўғитларни ноўрин қўллаш ва суғоришни нотўғри амалга ошириш оқибатида кўп миқдордаги нитратлар сизот сувларига қўшилади, тупроққа бирикади ва ҳавога бехуда учиб кетади, қайсики экологияни бузади. Республикамизда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий қисмини пахта, кузги буғдойдан кейин маккажўхори ташкил қилади. Маккажўхори ҳосилдорлигини оширишга йўналтирилган агротехник тадбирлар орасида минерал ўғитларни қўллаш алоҳида ўрин тутади. Айниқса азотли минерал ўғитни қўллаш муҳим ахамиятга эга. Ўсимликларга азотли минерал ўғитларни қўллаш меъёри ва муддати нав, турли хил тупроқ ва иқлим шароитига хосдир. Бу борада кўпчилик илмий изланишлар бажарилган бўлса-да, хозирги кунгача бу масала тўлиқ ечимини топмаган. Шу сабабли маккажўхорида замонавий ускуналар ёрдамида ўсимликларни талабига биноан азотли ўғитларни аниқ меъёрларини белгилаш муҳим аҳамият касб этади