Зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” ишнинг объекти, китобдаги диний–ахлоқий қарашлар.“Авесто” нинг туб маъно моҳиятини белгилаб берадиган эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал деган тамойилда ҳозирги замон учун ҳам беҳад ибратли бўлган сабоқлар борлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Ана шундай фикрлар, яъни, эзгу ният, сўз ва иш бирлигини жамият ҳаётининг устивор ғояси сифатида талқин этиш бизнинг бугунги маънавий идеалларимиз билан нақадар узвий боғлиқ, нечоғлиқ мустаҳкам ҳаётий асосга эга экани айниқса эътиборлидир” .
Дарҳақиқат, “ Авесто” ҳикмат ва сабоқлар хазинасидир. Бу асар жаҳон цивилизация ва умумбашарий маънавият тараққиётига беқиёс катта таъсир кўрсатди, инсоннинг ҳар жиҳатдан баркамол ва озод бўлишини мадҳ этди. Милоддан аввалги II минг йиллик ўрталаридан I минг йиллик бошларигача ўлкамизда юзага келган “Авесто” кўп қиррали асар бўлиб, у илк давлатчилик муносабатлари, ижтимоий ахлоқий қарашларнинг ибтидоси ва такомили ҳақида қимматли маълумотлар беради.