Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиёда бидъат моҳиятини адекват равишда очиб бериш ва илмий таҳлил этишдан иборат.Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ҳар бир соҳа сингари диний жабҳаларда ҳам ўзгаришлар юзага келди. Мамлакатда эътиқод ва виждон эркинлиги таъминланди. Ҳар бир дин вакилларига ўз ибодатини адо этишига рухсат берилди. Шунингдек, минг асрлик қадриятлар, урф-одатлар ва маросимлар эл орасига яна қайтди, эмин-эркин нишонлана бошланди. Шундай экан, тадқиқ қилинаётган мавзу юртимизда исломшунослик соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни янада ривожланиши ва халқимиз диний онгини тўғри ўсиши ҳамда динимизни турли хурофот ва бузғунчи ғоялардан сақлаш учун хизмат қилади. Тадқиқот натижаларидан эса диний ташкилот ва миллий-маданий марказлар фаолиятида, ёшлар ўртасида, жамоат ташкилотларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва мафкуравий ишларда, шунингдек, халқ таълими, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида “Исломшунослик”, “Диншунослик”, “Маънавият асослари”, “Этнография” каби фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.