Ўқувчиларнинг мустақил фикрлашини шакллантиришда бадиий педагогика имкониятларидан фойдаланиш қоидалари.. Бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, хусусан, дунёнинг айрим минтақаларида тобора кучайиб илдиз отиб бораётган маънавий инқироз хавфи халқимиз маънавиятини асраш баробарида уни юксалтириш, айниқса, ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан ҳимоя қилишни талаб қилмоқда.
Юртбошимизнинг кўп йиллик ҳаётий тажрибалари натижаси ўлароқ дунё юзини кўрган “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарида ёшларимиз бизнинг нафақат ишончимиз ва келажагимиз, балки бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи эканлиги, ҳал қилувчи куч эса енгилмас, енгилмас куч юксак маънавиятли шахс тимсолида намоён бўлиши ҳар жиҳатдан асослаб берилди. Айни замонда, “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзбўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин” [6, 4]лиги хавфининг олдини олиш чоралари аниқ кўрсатиб берилди.