Тарбия парадигмалари воситасида педагогика коллежи ўқувчиларининг иқтисодий маданиятини шакллантириш

Тарбия парадигмалари воситасида педагогика коллежи ўқувчиларининг иқтисодий маданиятини шакллантириш
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2011
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-15 03:54:38
Тарбия парадигмалари воситасида педагогика коллежи ўқувчиларининг иқтисодий маданиятини шакллантиришнинг мазмун моҳияти.Инсон маънавияти унинг эҳтиёжлари ва манфаатларини белгилайдиган ва англаб етадиган ҳамда уларни ҳимоя қилиш ёки қондириш йўлида амалга оширадиган фаолиятининг мазмун-моҳиятини намоён этувчи энг асосий мезондир. Айнан шу сабабли юксак маънавиятли шахсни шакллантиришда унинг маънавияти, эҳтиёжлари ва манфаатлари ўртасидаги муҳим мутаносибликни тўғри баҳолай олиш ҳамда шахснинг моддий эҳтиёжлари ва манфаатларини юксак маънавият меъёрлари орқали мушоҳада этиш ниҳоятда зарурдир. Президент Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек: “Инсонга хос орзу-интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак... ўринли бўлади” [11, 67]. Бугунги кунда мамлакатимиз шиддат билан ривожланиб, халқимиз ўз олдига қўйган эзгу ва улуғ мақсадларга эришишга интилмоқда. Бу мақсадларга етиш учун ота-боболаримиз асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибаси, диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларни ифода этадиган маънавий мерос, маданий бойликлар, бемисл илмий-ижодий кашфиётларига таянамиз. Бу бебаҳо меросдан қанчалик ёшларимизни кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда қудратли маърифий салоҳиятга эга бўламиз. Булар ёшларимизни миллий ўзлигини англайдиган, шу билан бирга дунёни чуқур ўрганган, замон билан ҳамнафас қадам ташлайдиган етук инсонлар бўлиб етишишига ёрдам беради.

Дабавлено : 2021-04-15 03:54:38

Этот категорий

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Бухгалтерский учет и аудит

Қарақалпақ тилинде теңлес еки компонентли фразеологизмлер oқыў - методикалық қолланба

Ижтимоий-маданий фаолиятда сценарийчилик

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш