Педагогика коллежлари таълим мазмунини прогностика қилишнинг дидактик омиллари мутахассислик фанлари мисолида мазмун моҳияти очиб берилган.Таълим оммавийлигини ўсиши педагог касбини оммавийлигини ўсишига олиб келади. Аммо маълумки, педагог касби энг мураккаб касблардан бири ҳисобланади. Ҳақиқий педагог бўлиш учун бундан ташқари педагогик қобилият ҳам зарурдир. Педагогик қобилиятли кишиларнинг сони чекланганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, таълим тизимига, бу қобилиятга тўла эга бўлмаган кўп сонли кишилар қамраб олинаётганлигини гувоҳи бўламиз.
Юқори суръатларда ривожланаётган фан, техника ва технологиялар шароитида, замонавий жамиятда, педагог касбининг янада мураккаблашувини қайд этиш зарурдир.
Илмий техник тараққиётнинг жадаллашуви, илмий-техник ахборотларнинг жадал ўсишига ва янгиланишига олиб келди, бу эса ўз навбатида кўчкисимон кўринишга эга бўлади. Дунёда ҳар йили юз минглаб китоблар журналлар чоп этилади, юз минглаб диссертациялар ҳимоя қилинади, Интернет глобал тармоғидаги ахборотлар оқимини амалда ўлчаб бўлмайди.