Полиакрилонитрил чиқиндиси таркиби ўрганилиб, ишқорий ва қислотали муҳитларда гидролизланади. Гидролиз маҳсулоти эритмадан ажратилиб спиртлар метанол, этанол, изопропанол, бутанол, изоамил спирти ёрдамида этерификация қилинади. Модификацияланган кўп функционалли полимер таркиби ва тузилиши спектроскопик усулларда ўрганилди. Депрессор турғунлаштирувчиларнинг физикавий ва кимёвий хоссалари ўрганилади.