Зарралари квант механика šонунларига бœйсунадиган системани квант система дейилади. Квант системанинг хоссаларини œрганадиган статистика физиканинг бœлими- квант статистикадир.
Кœп заррали квант системанинг хоссаларини умумий ќолда аниš šараш бир šанча принципиал šийинчиликларга дуч келтиради.
Системани ташкил этган зарралар етарли даражада сийрак бœлганда, масалани šаращ соддалашади. Бу ќолда битта зарранинг ќолатларини квант механика асосида аниšлаб, сœнг шу ќолатлар бœйича зарраларнинг таšсимланиши šонунини кœриш мумкин. Масалани бундай соддалаштириб šарашни квант статистикада бир зарравий метод дейилади. Бир зарравий метод билан масалаларни квант статистика асосида šаралганда зарраларнинг œзаро таъсирини эътиборга олинмайди, фаšатгина ќар бир ќолатдаги зарралар учун алмашинув эффект эътиборга олинади.