Компьютер дастурлари тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари.Бугунги кунда илм-фан, техниканинг жадал ривожланиб
бориши натижасида ҳаётимизнинг деярли барча соҳасида замонавий ахборот
технологияларидан, компьютер дастурларидан ва маълумотлар базаларидан унумли
фойдаланилмоқда. Дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида айнан интеллектуал
мулк объектлари жаҳон бозорида етакчи ўринни эгаллаши ва мамлакат даромадининг
асосий қисмини ташкил этаётганлиги мазкур мавзу бўйича тадқиқот олиб бориш
заруриятини янада оширади. Шу сабабли ҳам интеллектуал мулк объектларини ҳимоя
қилишни такомиллаштириш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.