Тижоратчи юридик шахсларни қайта ташкил этиш тушунчаси ва моҳияти.
Бозор иқтисодиёти шароитида
мамлакатимизда амалга оширилган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятида
Республика иқтисодиётини юксалтириш ва халқ турмуш фарвонлиги
даражасини ошириш ётади. Мамалакатимиз иқтисодиётининг ривожланиши
ва истиқболда юксалишида юридик шахслар алоҳида ўрин тутади. Айнан
юридик шахслар жамият аъзоларнинг йирик сармояларини бирлаштириш,
кўп миқдордаги моддий неъматлар алмашинуви ва бу орқали катта даромад
олиш эвазига мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида асосий субъект
ҳисобланади. Фақатгина юридик шахслар тадбиркорлик учун кенг
имкониятлар, салоҳият ва эркинликларга эга бўлади.