Ҳар бир ривожланган, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга тили, тарихи, моддий ва маънавий бойлигига эга халқнинг иқболи баланд, келажаги эса буюк бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш
тўғрисидаги”ги қонуни 1993 йил 6-майдан кучга кирган. Қонуннинг
вазифаси сувга доир муносабатларни тартибга солиш, аҳоли ва халқ
хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланиш, ифлосланиш ва
унинг камайиб кетишидан муҳофаза қилиш, сувнинг зарарли таьсирларини
олдини олиш ва уни бартараф қилиш, сув хужалиги обьектларининг
ҳолатини яхшилаш, шунингдек, сувдан фойдаланиш муносабатлари
борасида корхоналар, ташкилотлар, деҳқон-фермер хўжаликлари ва
фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Амалга
оширилаётган ислоҳотларнинг барча босқичларида Ўзбекистон
Республикаси сиёсатининг асосий устивор вазифаси аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилиш ва атроф муҳитни муҳофаза этиш бўйича ишончли
кафолатлар ҳамда чора-тадбирлар кўрилишини таьминлашдан иборат.