Ўзбекистон Республикаси нефт ишлаб чиқариш бўйича 100 йилдан ортиқ, табиий газ ишлаб чиқариш бўйича 50 йиллик тарихга эга бўлган. Бугунги кунга келиб мамлакатимиз яқин ва узоқ хорижга ёқилғи – энергетика ресурслари етгазиб берувчи йирик давлатларнинг бирига айланди. Кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарининг ривожланиши уларда илғор технологияларни қўлланишига боғлиқдир. Бу вазифани бажариш ҳар томонлама етук юқори малакали кадрлар ижодкорлигига қараб амалга оширилади.