Коммунал хўжалик Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. У ўзида кўп тармоқли ишлаб чиқариш-техник мажмуасини ифодалаб, уларнинг маҳсулотига бўлган эҳтиёж чекланмаган тавсифга эга. Коммунал хўжалик тизими тураржой, жамоат бинолари, эксплуатация, таъмирлаш-қурилиш, транспорт, энергетика каби корхоналарни ифодалаб, улар мураккаб ижтимоий – иқтисодий тизимни ташкил этади. Бу тизимнинг самарали фаолияти шаҳар фуқаролари яшаш унинг муҳитининг ривожланишини белгилаб беради.