«Ватанимиз келажаги, ҳалқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир» дегандилар президентимиз И.А.Каримов «Юксак маънавият енгилмас куч» асарларида.
Мамлакатимизни ривожлантириш, янгилаш ва модернизация қилиш бўйича танланган стратегиямизни ва инқрозга қарши қабул қилинган дастуримизни амалга ошириш натижасида юртимиз дунёдаги саноқли давлатлар қаторида иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарор суратларини таъминлаш, аҳолимизнинг моддий фаровонлигини юксалтиришга эришгани барчамизга катта маъмнуният ва ифтиҳор боғишлайди.