Ҳозирги вақтда ғўза селекцияси жараёнларида “маркерли селекция” методи тобора ортиб бормоқда. Бу методнинг моҳияти нав ва линияларни ғўза морфологик (сифат) белгиларидан бирортаси билан маркерлар ( нишонлаб) қўйишдан иборат. Нав ёки линияларнинг четдан чангланиб қолганлигини, бинобарин генотипнинг гетерогенлигини аниқлашга ёрдам беради. Мана шу нуқтаи назардан ғўза миқдор белгилари билан сифат белгиларининг биргаликда ирсийланиш қонуниятларини ўрганиш кун тартибдаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.