Ҳозирги вақтда биологиянинг кўплаб муҳим масалалари биологик мембраналарнинг структураси ва уларнинг функционал хусусиятларини ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш билан боғлиқ. Биологик мембраналар ҳужайранинг муҳим бир структуравий компоненти ҳисобланади, шунинг учун ҳам айнан уларда энергияни ўзгариши ва турли ҳужайравий жараёнларни бошқариш тизими мужассамлашган. Оксидловчи фосфорлаш, мускулларни қисқариши, нерв импульсининг генерацияси, фотосинтез, тўр парда орқали нурни ютилиши – биологик мембраналарда кечадиган реакциялар натижасида амалга ошириладиган баъзи бир жараёнлар руйхати ҳисобланади.