Кейинги йилларда республикамизда ҳамма соҳалар қатори, доривор ўсимликларни етиштириш ва уларни ишлаб чиқариш саноатида кенг қўллаш мақсадида бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Албатта, бунинг замирида давлатимиз томонидан қабул қилинган қарорлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ва дори-дармон ишлаб чиқариш тармоқларини давлат муҳофазасига олиш” (1996) қарорида бу ўз ифодасини топган. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 08.10.2009 й қабул қилинган қарорда “Истиқлолимизнинг кейинги тараққиётида мамлакатимизнинг фармацевтика саноатини ривожлантириш мақсадида доривор препаратларни ишлаб чиқариш ва асосан маҳаллий хом-ашёга эътибор қаратилиб, аҳолининг доривор моддаларга бўлган талабини қондиришга ” алоҳида урғу берилган.