Кейинги йилларда даволаш препаратлари умумий арсеналида ўсимликлардан олинган доривор препаратлар алохида ўринни эгаллайди. Чунки, кўпчилик синтетик доривор препаратлар сезиларли даражада ножўя таъсирга эгалиги, ўсимликлардан олинган доривор препаратлари эса кам токсикли, етарли даражада енгил таъсир этиш хусусиятига эга.