Ишқорли цементлар алюмосиликат ва ишқорли компонентлардан ташкил топган. Алюмосиликат компоненти сифатида домен ва электротермофосфор шлаклари ҳам, фаол минерал моддалар ҳам фойдаланилиши мумкин. Бундай цементлар қиздирилмай олинади, яъни портландцементдан фарқли қиздириш жараёни бўлмайди.