Механизм ва машиналар назарияси курси механизмлар яратиш, лойиҳалаш ва уларни текширишнинг назарий ҳамда амалий усулларини, методларини ўргатади. Сифатли машина яратиш муҳандислик ҳисоблашлари билан узвий боғлаб олиб борилади ва бу ҳисоблашлар алоҳида усулларга асосланади. Бу усулларга механизмнинг схемасини тўғри танлаш ва уни кинематик ва динамик ҳисоблаш киради.