Целлюлоза ва қоғоз ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонда толали хомашё етарлидир. Молекуляр массаси юқори бўлган пахта момиғи, пахта тозалаш корхоналарининг ўлюк аралашган чиқиндилари, булардан ташқари, бир йиллик ўсимликлардан ғўза ва шолипоя, сомон кабилар таркибида целлюлоза миқдори 45 – 90 % ни ташкил етади. Бу турдаги хомашёлардан йилига минглаб тонна тайёр махсулот олинади.
Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган целлюлоза ва қоғоз миқдори мамлакатимизда шу маҳсулотларга бўлган талабнинг 10-12% ини ташкил этади. Шунинг учун целлюлоза ва қоғоз ишлаб чиқаришни кенгайтириш долзарб муоммалардан бири ҳисобланади.