Тадқиқотни олиб бориш жараёнида таққослаш, гуруҳлаш, занжирли алмаштириш, нисбий ва ўртача миқдорлар, мутлоқ фарқлаш, балансли боғланиш ва бошқа иқтисодий математик ҳамда статистик усуллардан фойдаланилди. Магистрлик диссертациясининг назарий ва услубий негизини Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, президент фармони ва қарорлари, Вазирлар маҳкамасининг қарорлари, президент асарлари ҳамда махсус иқтисодий адабиётлар ташкил қилади.