Лизинг хизматлари бозорида маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш йўл-йўриқлари.Республикамизда иқтисодий ислоҳотларни янада эркинлаштириш ва чуқурлаштириш жараёнида самарали хизмат турлари шаклланиб ривожланиб бормоқда.
Тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларидан бири лизинг тизимидир. У молиявий тежаш асосида машина ва ускуналарни қисқа муддат ичида янгилашга ёрдам беради. Айниқса, молиявий ресурсларга эга бўлмаган ишбилармон тадбиркорларга лизинг жуда ҳам қўл келади.