Давлат мустақиллигини қўлга киритиш натижасида Ўзбекистон учун иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг, маданий ва маърифий янгиланишнинг кенг истиқболлари очилди. Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир. Ислоҳотларни амалга оширишда унинг босқичлари изчил бўлиши муваффақият гаровидир.
Диссертация иши иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида консалтинг хизматлари бозорини ривожлантириш масалаларига қаратилган.