Ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган асосий масалалардандир. Мамлакатимизда «Таълим тўғрисида»ги “Жисмоний тарбия ва тўғрисида”ги қонунлар ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг қабул қилиниши, хамда “Соғлом авлод учун”ординини таьсис этилиши фикримизнинг ёрқин далилидир. Ўзбекистонимизнинг маънавий ва жисмонан соғлом ёш авлодларини тарбиялаш вазифаси доимо республика рахбариятини диққат-этиборида бўлиб келган Республикамиз Президенти И.А. Каримов ёш авлодни ҳар томонлама етук инсон бўлиб етишишида жисмоний тарбия ва спортнинг ахамияти нақадар катта эканлигини кўрсатиб берган.