Республикамиз мустақилликни қўлга киритгач, Президентимиз энг кўп диққатни қаратаётган муаммолардан бири маънавият бўлиб турибди. Бой маданий-адабий меросимизни ўрганиш, англаш ва унга ворислик қилиш эса маънавиятининг ўзак масалаларидандир. Бу ҳақда юртбошимиз Ислом Каримов шундай таъкидлайди: «Мустақиллигиимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди».