Иссиклик газ таъминоти ва вентиляция тизимлари. Инсоният жуда кўп минг йиллар давомида ёқилғи сифатида асосан дарахтзор қолдиқлари, ёғочдан ўсимлик ва ҳайвонот олами қолдиқларидан фойдаланиб келинган. Ер куррасида аҳоли ўсиши кўпайиб борган сари инсониятнинг ёқилғига бўлган талаби ҳам ошиб борган ва натижада янги кўринишдаги ёқилғидан фойдаланишга эҳтиёж пайдо бўлган. Ёнувчи газларнинг тўғрисидаги дастлабки маълумотлар қадимий ёдгорликлар ва
тарихий қўлёзмаларда учрайди. Ёнувчи газларнинг амалда кенг миқиёсда ишлитилиши, XIX аср бошларига тўғри келди.