Масаланинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг истиқлол йилларида маънавият сарчашмаларидан бири бўлган ислом дини ҳамда диний қадриятларни тиклаш йўлида хайрли ишлар амалга оширилди. Чунки ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллиги Ўзбекистон тарихида янги даврни бошланганлиги билан характерланади. Мустақиллик йилларида жамиятда туб бурилишга сабаб бўлувчи воқеалар содир бўлди. Жумладан, дин ва диний қадриятларга муносабат янада тубдан ўзгарди, ҳақиқий маънодаги виждон эркинлиги қарор топди.