Мавзунинг долзарблиги. Мустақиллик шароитида ва туб ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида миллий тикланиш, маънавий янгиланиш, миллий ўзлик ва ўзига хосликни яхлит тарзда англаб етган, эркин демократик тафаккурга эга бўлган ва мустаҳкам миллий ғоя кучи билан бирлашган жамият аъзоларини тарбиялаш вазифаларини хал этишда тарих фанининг роли жиддий равишда ортмоқда. Президент И.А.Каримовнинг асарларида, нутқ ва мақолаларида, миллий истиқлол ғоясини шакллантириш муаммоларига бағишланган чиқишларида тарих фанининг маънавий салоҳиятини сафарбар этиш, тарихий ҳақиқатни тиклаш соҳасидаги ҳаракатларнинг кенг дастури, танланган мустақиллик ва тараққиёт йўлидан бориб, мўлжалланган мақсадларга эришишнинг мустаҳкам илмий асоси белгилаб берилди.