Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида “Ўқитишнинг илғор шакллари ва янги технологияларини, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этиш” асосий масалалардан бири эканлиги таъкидланади. Шуни инобатга олиб, малакавий биритув ишимиз Бобур лирик меросини ўрганишда замонавий педагогок технологиялардан фойдаланиш усулларини ёриттишга ҳаракат қилдик. Бундай мақсадга эришиш учун вазифалар қуйидагича белгилаб олинди:
- Педагогик технология тушунчаси ва унинг моҳияти
- Педагогик технологиянинг мазмуни ва уларни амалиётга татбиқ этиш
- Замонавий педагогик технологиянинг аҳамияти
- Адабиёт дарсларида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишдаги қулайликларни таҳлил қилиш.
- Бобур лирик мероси таҳлилига оид ноанъанавий дарсларда
- Бобур лирик меросини ўтишда замонавий педагогик технологияларни қўллаш.