Батареянинг турли шароитларда ишончлилиги (мустаҳкамлиги) ва ишлаш муддати автотранспорт корхоналари ва аккумулятор саноати мутахассисларини доимо банд этувчи муаммодир.Халқаро ташишлар катта юк автомобиллари, шаҳардан ташқари ва шаҳарлараро автобуслар, қишлоқ хўжалик ишларида ишловчи ғилдиракли тракторлар двигателини ишга туширишдан кейин узоқ вақт давомида доимий зарядлаш ва разрядлаш (стартер ёки авариялардан ташқари) шароитларида ишлашига тўғри келади. Бу батареялар оддий стартёрли бўлиб, конструктив шундай қурилганки, манфий ҳароратларда стартер қувватини ишга солиш талаб этилади.