Бутун дунё миқёсида ахборот алмашинуви жараёнлари глобаллашиб бораётган ҳозирги кунда журналистика соҳасида касбий ахлоқ масалаларига эътибор бериш муҳим масалалардан бирига айланди. Чунки мазкур соҳадаги
касбий этика фақат соҳа тараққиётига таъсир кўрсатиб қолмасдан, сўз
эркинлиги ва таҳририятлар фаолиятини ҳимоялаш, ташқи таъсирлардан ва
турли ахборий хуружлардан ҳимояланишда ҳам алоҳида ўринга эга бўлди.
Чунки касбий этика журналистлар учун кундалик меҳнат фаолиятининг ҳар
бир жабҳасида ҳаққоний, холис ва тўғри фаолият юритиши учун йўналтириб
турадиган муҳим йўриқномадир.