Ишнинг қисқача маъноси. Ҳозирги кунга келиб «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК да қатор ишлар олиб борилмоқда, жумладан ‹‹Афросиёб›› ва «O’zbekiston» номли поезд ва ТЭП-70 тепловозларининг сотиб олиниши, «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонаси томонидан янги ишлар амалга оширилиши, жумладан модернизация қилиш орқали ТЭ10М тепловозига 1А-5Д49 дизелини ўрнатиш ва «UzTE16M» замонавий тепловози бунёд этилиши фикримизнинг яққол далилидир. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК нинг пўлат изларида юк ташиш ишларини бажаришда асосан UzTE16M ва ТЭ10М туридаги тепловозлардан кенг фойдаланилмоқда.