XX асрнинг сўнги 10 йиллигида жаҳонда рўй берган сиёсий-иқтисодий,ижтимоий ҳодисалар ғоят мураккаб ва қалтис бир вазиятни вужудга келтирди. Бунинг натижасида пуч ва ёлғон ғояларга, зўравонликка асосланган социализм тизими, маъмурий-буйруқбозликка асосланган тузум инқирозга юз тутди. Дунёнинг икки қарама-қарши лагерга бўлиниши барҳам топди.