Тадқиқотнинг долзарблиги. Таълим сифати ва унинг самарадорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан Давлат таълим стандартлари, дастур, дарсликлар мазмунининг ўқувчилар ижодий тафаккурини ривожлантира олиш даражасига боғлиқ.
Таълимнинг бош мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ўқув-методик мажмуаларга киритиладиган материаллар мазмуни ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини, уларнинг мустақил фаолият кўрсатиши, индивидуал фанлар мазмунида узвийлик ва узлуксизликни таъинлаш тамоийлларини ҳисобга олган ҳолда танланиши лозимлиги қайд этилган.