Бор-Резерфорд моделига асосан атомлар ядролардан ва улар атрофида айланма ҳаракат килувчи электронлардан иборатдир. Бундай модель классик физика нуқтаи-назаридан турғун эмас деб ҳисобланади. Тезланиш билан айланма ҳаракат қилувчи электронлар нурланиш туфайли, энергиясини йўқотиб, ядро устига «қулаб» тушиши керак. Тажрибаларнинг кўрсатилишича атом турғундир.