Таъкидлаш жоизки, сел тўғрисидаги «Сел ҳавзаларини текшириш бўйича ҳисоботлар» ҳамда «Сел фаолиятининг йиллик шарҳлари» каби материалларда ҳар доим ҳам селлар ҳақидаги зарурий маълумотлар бўлмайди, аниқроғи, уларда кўпинча оқиб ўтган сел тошқинларининг миқдорий кўрсаткичлари берилмайди.