Инсон ҳаёти у яшаб келаётган она замин билан чамбарчас боғлиқ. Чунки у яшил ўсимликлар ишлаб чиқарадиган кислород билан нафас олади; шу заминда етишган ноз-неъматларни эстеъмол қилади; она замин бағридан қазиб олинадиган нефть, кўмир, газ ҳамда турли маъданлардан ўз мақсади йўлида фойдаланади. Заминимизда инсоннинг меҳнат ва ижод қилиши, бахтли ҳаёт кичириши учун ҳамма нарса мавжуд.