Замонавий бозор иқтисодиёти ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатига қатъий талаблар қўяди. Чунки ҳозирги замонда ҳар қандай фирманинг омон қолиши, унинг товарлар ва хизматлар бозоридаги мустаҳкам мавқеи рақобатбардошлик дара¬жаси билан белгиланади. Рақобатбардошлик икки кўрсаткич - баҳо ва маҳсулот сифатининг даражаси билан боғлиқдир.