Аҳоли деганда ҳудудда (бутун ер шари, унинг айрим қисмлари, қитъалар, мамлакатлар, шаҳарлар, районлар ва ҳк.) яшаётган кишилар гуруҳи тушунилади. Аҳоли ва унинг хўжалик фаолияти ҳамма даврларда география фанини қизиқтириб келган. География фанлари тизимида иқтисодий географиянинг қарор топиши билан бу масалага қизиқиш айниқса кучайди.