Ҳозирги замонда ҳар қандай ОАВ ўз мустақил фикри, ўз иш услуби ва қарашига эга бўлиши лозим. Чунки бу нарса ҳаётимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга уларнинг холисона ёндашувларини таъминлайди. ОАВ мустақил бўлиши учун эса бошқа бирор томондан молиявий жиҳатдан беғараз фаолият юритишлари лозим бўлади.