Мавзунинг долзарблиги. Ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусияти ундаги муҳим қатлам ҳисобланмиш турғун иборалар – фразеологизмларда яққол кўзга ташланади. Зеро, иборалар кишилар орасида юзага келадиган турли муносабатларни қисқа, лўнда ва таъсирчан қилиб ифодалайди.