“Молия бозори”атамаси жуда кенг тушунчадир.Ҳозирги замон иқтисодиёти учун молия бозори ўзига хос “асаб маркази” ҳисобланади, унинг ривожланиш даражасига қараб мамлакат иқтисодиётининг “аҳволи”ҳақида фикр юритиш мумкин, чунки молия бозорига таъсир кўрсатиб, жамиятнинг иқтисодий фаоллигини бошқариш мумкин.